IELTS сертификати учун максимал балл берилиши мумкин
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganКелгуси йилда IELTS сертификат олган абитуриентларга ҳам максимал балл берилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида абитуриентлар учун жуда муҳим бўлган қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш тўғрисида гап боради.
Унга кўра, қуйидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларга чет тили фанидан максимал балл берилади ва шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этилади:
1) Бакалаврда чет тили биринчи (асосий) фан бўлган блок учун:
Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, IELTS (5.5) В2 ва ундан юқори, TOEFL IBT (72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English (CAE) FCE, B2 ва ундан юқори;
Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, DSD В2 ва ундан юқори, Test DAF В2 ва ундан юқори;
Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, DELF В2 ва ундан юқори, TCF В2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.
2) Бакалаврда чет тили 2 ёки 3-фан (асосий (биринчи) бўлмаган) бўлган блок учун худди шу сертификатларнинг B1 даражаси (IELTS 4.5 ёки TOEFL IBT 42) талаб бўлса, максимал балл берилади.
3) Магистратура учун инглиз тили асосий (биринчи) фан бўлса, унда C1 даража (IELTS 7.0 ёки TOEFL IBT 95) талаб қилинади.
4) Магистратура учун инглиз тили асосий (биринчи) фан бўлмаса, унда B2 даража (IELTS 5.5 ёки TOEFL IBT 72) талаб қилинади.
2019 йилга қадар олинган ДТМ томонидан берилган сертификатларнинг имтиёзи амал қилиш муддати даврида сақланиб қолади.
Қарор лойиҳаси 12 декабрга қадар давом этади. Кириб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.
ЭСЛАТМА: бу фақат таклиф холос, қарор худди шу лойиҳада қабул қилиниши ёки ўзгартиришлар киритилиши ёхуд умуман қабул қилинмаслиги ҳам мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 2




