Жамоат транспорти ходимларига таътил берилиши қонунга зид

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo1 daqiqa0tahrirlangan

Бугун Транспорт вазирининг матбуот котиби жамоат транспорти ходимларига жамоат транспорти вақтинчалик тўхтагани сабабли ўз ҳисобларидан вазият барқарорлашгунича таътил тақдим қилинишини маълум қилди.

Карантин вақтида танқид қилиш ниятим йўқ. Аммо Транспорт вазирлигининг иши меҳнат қонунчилигининг қўпол равишда бузилишидир!

Меҳнат кодексининг 150-моддасига кўра, ходимга ўз ҳисобидан мажбурий таътил бериш мумкин эмас, бунга фақат ўзи рози бўлиши шарт.

МК 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Карантин бўлгани учун жамоат транспорти ходимларининг айби йўқ. Шу сабаб уларга мажбуран ўз ҳисобидан ариза ёздириш ҳам қонунга зид, ҳам ноинсофлик. Чунки ўша ҳайдовчи ва кондукторлар карантинда нима еб, нима ичади? Оиласини қандай тебратади? Буни кимдир ўйлаб кўрдими?

Ҳурматли, Ҳукумат вакиллари! Ҳайдовчи ва кондукторларга ҳам иш ҳақи сақланадиган таътил бериш чорасини кўришларингизни сўрайман. Давлат шунақа оғир пайтда давлатлигини қилиши керак.

@xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek