23-mart O‘zbekistonda rasman dam olish kuni
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБугун - дам олиш куни!
Кеча айтиш ёдимдан кўтарилибди, бугун - 23 март, душанба куни, расман дам олиш куни дея белгиланган.
14.11.2019 йилдаги ПФ-5875-сонли Президент Фармонига биноан (матн), 2020 йилда 23 март — душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Ушбу Фармон ҳалиям ўз кучида, унга ҳеч қандай ўзгариш киритилгани йўқ. Шу сабабли карантинни баҳона қилиб, бугун ходимларини ишга чақираётган иш берувчилар меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузмоқдалар! Аксинча, айнан карантин туфайли ҳеч кимни ишга чиқишларини сўрамаслик керак.
Фақат Бош вазирнинг фармойиши билан бугун банк тизими, молия, солиқ идоралари ва товар-хом ашё биржасининг айрим ходимларини ишга жалб этишга рухсат берилган. Аммо шуни ёдда тутиш зарурки, бугун ишга чақирилган ушбу ходимларга 2 ҳисса ҳақ тўланиши керак.
👉 @xushnudbek 👈
