Янги йил байрамида 5 кунлик дам олиш белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❗️РАСМАН: Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади
Кеча имзоланган Президент фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.
Демак, барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:
✅ 31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);
✅ 1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;
✅ 2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;
✅ 3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);
✅ 4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).
Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
- 🎉 3


