Янги йил байрамида неча кун дам олинади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❓Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Ҳозирги ҳолат бўйича Янги йил байрамида 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади. Лойиҳа сифатида ишлаб чиқилган Президент фармони асосида буни 5 кунга узайтириш, яъни яна 2 кун қўшиб бериш режалаштирилмоқда. Демак:
✅ 31 декабрь — жума куни Президентнинг ўтган йилги фармони асосида иш ҳафтасидан қатъи назар барча ходимлар учун дам олиш куни сифатида белгиланган.
✅ 1 январь — шанба куни эса Меҳнат кодекси бўйича Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун.
✅ 2 январь — якшанба ҳам барча учун дам олиш куни.
☑️ 3 январь — душанба ҳамда 4 январь — сешанба кунларини ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилаш бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Агар ушбу Фармон имзоланса, унда ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун (31, 1, 2, 3, 4) дам олиши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


