Samarqand davlat tibbiyot instituti 2-klinikasi ISO oldi
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникаси ISO сертификатини олди
Бу давлат тиббиёт муассасалари орасидаги биринчи ана шундай сертификат ҳисобланади.
Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникаси – болалар хирургияси марказига ISO сертификатини G-CERTI халқаро сертификатлаштириш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Дилшод Муйдинов топширди.
ISO сертификати одатда бирор ташкилотнинг мижозларга кўрсатилаётган сифатли хизмати учун берилади. Клиника фаолияти G-CERTI ташкилоти томонидан ўрганилган ва эътироф этилган.
👉 @xushnudbek 👈



