GM Uzbekistan автомобилларини онлайн харид қилиш мумкин
Энди GM Uzbekistan автомобилларини онлайн харид қилиш мумкин
«Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи автомобилларни онлайн сотиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш ва ошириш йўлида навбатдаги қадамни ташлади.
2018 йил 7 ноябрдан эътиборан GM Uzbekistan ҳамда бошқа корхоналарда ишлаб чиқарилувчи транспорт воситаларини онлайн тарзда харид қилиш имконини берувчи интернет ресурси ва мобил иловаси ишга тушади, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири.
Янги савдо платформаси www.uzavtosavdo.uz веб манзилида жойлашган бўлиб, ҳозирча, сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур платформа учун Android ва iOS қурилмалари учун махсус ишлаб чиқилган иловаларни Google Play Store ёки AppStore дўконларидан юклаб олиш мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
