Ўзбекистонда Сайлов кодекси қабул қилинади

Matn7-noyabr, 2018, 11:291 daqiqa0 koʻrish

Сайлов кодекси қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарорга кўра:

👉 Марказий сайлов комиссияси аъзолари дахлсизлик мақоми бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига тенглаштирилди.

👉 Марказий сайлов комиссияси таркибида Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази ташкил этилди.

👉 Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Сайлов кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Муҳокама натижаларига кўра лойиҳа матнини такомиллаштириш ва Сайлов кодексини қабул қилиш (муддат 2018 йил ноябрь-декабрь) режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek