Халқ таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Халқ таълими вазирига 2 нафар ўринбосар тайинланди
Бугун Президент қарори билан Халқ таълими вазирлигига тайинланган 2 нафар вазир ўринбосарларини таништириш маросими бўлиб ўтган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Джураев Иброҳим Джураевич вакант турган ўринга вазир ўринбосари этиб тайинланган. У ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси маданият-санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари Кенжаев Дилшод Муталибович эса Ёшлар иттифоқига 1-ўринбосар бўлиб кетган Алишер Саъдуллаевнинг ўрнига ёшлар масалалари бўйича вазир ўринбосари сифатида таништирилган. У муқаддам Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров ҳамда вазир ўринбосарлари в.б. Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаевлар ушбу лавозимларга доимий асосда тайинланган.
Суратда Дилшод Кенжаев
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

