Тошкентда совуқ сув нархи йил давомида учинчи марта ошмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Тошкент шаҳрида совуқ сув нархи ошмоқда. Йил давомида учинчи марта
«SUVSOZ» корхонасининг сайтида берилган хабарга кўра, 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар фойдаланишга киритилади.
Сув таъминоти бўйича – 1 кубометр учун 280 сўм (бунгача 245 сўм эди);
Оқава сув (канализация) бўйича – 1 кубометр учун 235 сўм (бунгача 210 сўм эди).
Нархлар қўшилган қиймат солиғисиз кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир кубометри учун 100 сўм миқдорида махсус устама белгиланган.
«Daryo - LIVE» каналининг эслатишича, бу 2018 йил ҳисобидан совуқ сув тарифининг учинчи марта оширилиши — бундан аввал февраль (+5 сўмга) ва май (+50 сўмга) ойларида оширилган эди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


