Яндекс Тошкентда Юк ташиш тарифини ишга туширди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Тошкент кўчасида Яндекс Go Юк ташиш тарифи ёзуви туширилган юк автомобили

Яқинда Яндекс Тошкент бўйлаб “Юк ташиш” тарифини ишга туширди. Энди янги сотиб олган мебелларни дўкондан уйгача олиб бориш учун бор пулларни сарфлаш, асабларни кетказишга ҳожат йўқ. Нархлар 63 минг сўмдан бошланади. Фақатгина юкларни ўзига сиғдира оладиган автомобиллар келади. Шароитга қараб, қўшимча тўлов эвазига нарсаларингизни юклаб ва тушириб беришга юк ташувчи ҳам ёллаш мумкин. Бунда фойдаланувчи нарсаларини кузатиб бориши учун салонда доимо йўловчи учун жой бўлади.

Янги “Юк ташиш” тарифи:⠀⠀

1. катта ҳажмли мебелни тезда ташишни режалаштираётганлар учун;
2. дўкондан шошилинч қурилиш материаллари ва декорация буюмларига буюртма бериш керак бўлганлар учун;
3. хусусий бизнес юритадиганлар учун жуда мос келади.

Катта ҳажмли юкларни қандай қилиб ташиш ёки кўчириш ҳақида олдиндан режалар тузиб ўтиришга ҳожат йўқ.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek