Metsenat.uz лойиҳасида илк стипендия эълон қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Metsenat.uz лойиҳасида илк стипендия эълон қилинди
Самарқанд доим илм-маърифат ўчоғи бўлган, бу ҳеч биримизга сир эмас.
Metsenat.uz лойиҳасини бошлаётган пайтимизда негадир ич-ичимдан ҳокимликлар орасида айнан Самарқанд биринчи ташаббус кўрсатишини кўнглим сезганди. Амалда шундай бўлди ҳам.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги магистрлар учун стипендия эълон қилди. Ғолиб бўлган 10 нафар магистрларга 6 ой давомида 1 млн сўмлик стипендия берилади.
Стипендия дастурида Самарқандда жойлашган ОТМларда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқиётган магистрлар қатнашиши мумкин.
👉 Батафсил: https://metsenat.uz/uz/grants/15?type=stipend
Вилоят ҳокимлиги келгуси мақсадларни ҳам олдига қўйган. Яъни ариза берган, лекин ғолиб бўла олмаган магистрлар ҳам кадрлар захираси сифатида реестрга олинади ва шу йўл билан яхши мутахассисларни танлаб олиш учун база яратилади. Ажойиб!
Шу ўринда қолган ҳокимларни ҳам таълимга кўпроқ эътибор қаратишларига, талабаларни қўллаб-қувватлашларига чорлаб қоламан. Айрим ҳокимлар халқнинг пулини ўзининг комфорти учун, шинам мебеллару, қиммат машиналарга сарфлаётган бир пайтда, маблағларни таълимга йўналтириш салкам инқилобий қарор деса ҳам бўлади.
Асосийси - 400 млн сўмлик ҳокимнинг машинаси билан жамият ривожланиб кетмайди, аммо таълимга сарфланган пуллар кўп ўтмай ўз натижасини кўрсатади.
👉 @xushnudbek 👈



