Metsenat.uz лойиҳаси бўйича янги грант ва стипендиялар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

⚡️Metsenat.uz лойиҳаси бўйича айрим маълумотлар

1️⃣ "Саховатли инсонлар" хайрия жамоат фонди томонидан Наманган ва Фарғона вилоятларида IT соҳасида таҳсил олаётган талабалар учун стипендия эълон қилинган эди.
2 нафар талаба ушбу стипендия соҳибларига айланишди:
1) Ж.Мирзаакбаров (Бағдод тумани)
2) Д.Мамасолиева (Мингбулоқ тумани)

Ушбу талабаларга "Саховатли инсонлар" хайрия жамоат фонди томонидан 6 ой давомида 1 млн сўмдан стипендия тўлаб борилади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан эълон қилинган “Ёшлар таълим гранти” учун келиб тушган 1569 та аризаларнинг 404 таси иккинчи босқичда кўриб чиқилмоқда.

Шу йилнинг 1 февраль кунига қадар ҳужжатлари низом қоидаларига тўлиқ жавоб берган ариза эгаларига 2020/2021-ўқув йили учун стипендиясиз ҳисобланган тўлов-шартнома маблағининг 50%игача бўлган қисми тўлаб берилади.

3️⃣ Шунингдек, ҳозирда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан эълон қилинган стипендия ҳамда “Venkon Group” МЧЖ томонидан эълон қилинган грант учун келиб тушган аризалар кўриб чиқилмоқда, тез орада ғолиблар номи эълон қилинади.

4️⃣ Ҳозирда metsenat.uz платформасида қуйидаги грантлар учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда:

👉 “Нажот таълим” маркази томонидан тиббиёт соҳасида ўқиётган хотин-қизлар учун жами 15 млн сўмлик грант.
Квота: 5та
Аризалар: 195та
Батафсил

👉 «Project Managers» МЧЖ томонидан ўзлаштиришидан қатъи назар бўлажак IT мутахассислари учун эълон қилинган 20 млн сўмлик грант.
Квота: 5та
Аризалар: 201та
Батафсил

5️⃣ Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан қайси ҳудудда ўқиётганидан қатъи назар қашдарёлик талабалар учун инновацион лойиҳаларга йўналтирилган ижтимоий грант эълон қилинган. Унда 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача (!) бюджетга эга бўлган бирорта инновацион лойиҳа тақдим қилиш керак. Вилоят ҳокимлиги маъқул бўлган лойиҳани сотиб олади, яъни молиялаштиради. 6 та йўналиш бўйича жами 18 нафар ғолибга мўлжалланган ижтимоий грантнинг умумий миқдори 1 млрд 800 млн сўмни ташкил қилмоқда!

Ғояси бор, инновацион лойиҳани ўйлаб юрган қашқадарёлик талабалар учун зўр имконият бу!

Батафсил: https://metsenat.uz/uz/grants/67?type=grant

❗️Талабалар учун грант ёки стипендия эълон қилишни истаган саховатпеша ҳомийларни эса ҳамкорликка чорлаб қоламиз. Унутманг, илмга тикилган инвестиция энг тўғри қарор ва у жамият учун жуда катта фойда олиб келиши шубҳасиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek