Metsenat.uz лойиҳасидаги грантлар 500 млн сўмдан ошди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

❗️Metsenat.uz лойиҳасида эълон қилинган грант ва стипендиялар миқдори ярим миллиард сўмдан ошди

Кўзимиз етиб-етмай, яхшиликлардан умид қилиб бошлаган лойиҳамиз секин-асталик билан ривожланаётганидан хурсандмиз. Ҳозирча Metsenat.uz лойиҳасида 3та таълим гранти ва 1та стипендия эълон қилинди. Булар қуйидагилар:

1️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан барча талабалар учун жами 400 млн сўмлик грант.
Квота: 100та
Аризалар: 1463та
Батафсил

2️⃣ Xushnudbek.uz Телеграм канали томонидан Тошкент давлат юридик университети талабалари учун жами 30 млн сўмлик грант.
Квота: 10та
Аризалар: 222та
Батафил

3️⃣ “Нажот таълим” маркази томонидан тиббиёт соҳасида ўқиётган хотин-қизлар учун жами 15 млн сўмлик грант.
Квота: 5та
Аризалар: 120та
Батафсил

4️⃣ Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан Самарқанддаги ОТМларда таҳсил олаётган магистрлар учун жами 60 млн сўмлик стипендия.
Квота: 10та
Аризалар: 111та
Батафсил

☝️ Шунингдек, тез орада яна бошқа меценатлар томонидан химия ва физика, журналистика, IT йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун ҳам грантлар эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа тижорий мақсадни кўзламаган. Биз на меценатлардан, на талабалардан ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҳақ олмаймиз. Хизматимиз эвазига бирор мажбурият талаб қилмаймиз. Мақсадимиз пул ишлаш эмас, балки жамиятимизнинг илмли, иқтидорли ва ҳимояга муҳтож ёшларини қўллаб-қувватлашга оз бўлсада ёрдам беришдир.

📲 Агар сиз ёки сиз ишлаётган ташкилот меценатлик қилиш истагида бўлса, унда мана бу бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
👉 @metsenatlar_bot

Ушбу бот фақат меценатлик қилмоқчи бўлганлар учун. Талабаларнинг саволлари бўлса, унда @metsenatuz ҳамда @urfon каналларини кузатиб боришларини ва ўша ерда берилган бот-манзилига мурожаат қилишларини сўраб қоламан.

Айрим саволларга жавоблар мана бу ерда ҳам бор:
1-қисм
2-қисм

Шу билан бир қаторда синов режимида ишлаётган портални ҳар куни такомиллаштириб, камчилик ва хатоларини тўғрилаб боряпмиз. Меценат ва талабаларнинг таклифларини инобатга олиб, янги функция ва имкониятлар билан бойитишга ҳаракат қиляпмиз. Масалан, бугундан бошлаб профилни таҳрирлаш имконияти қўшилди. Ҳали олдинда режаларимиз кўп, Худо хоҳласа.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek