Талабалар стипендияси тайинланиши бўйича тушунтиришлар
Manba:Xushnudbek.uz
Талабалар стипендияси бўйича айрим тушунтиришлар
Шу кунларда кўпчилик талабалардан стипендиялар тайинланишига оид саволлар келиб тушмоқда. Яъни семестрни қайси баҳога ёпиши талабанинг стипендиясига таъсир қиладими ёки йўқми?
Шу бўйича айрим тушунтиришлар бериб ўтмоқчи эдим.
1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:
👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчаси базавий 428 минг сўм стипендия олади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни ҳозирда 513 минг 600 сўм миқдорида стипендия тайинланади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба 30% ва ундан ортиқ фанлардан «қониқарли» (3) баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) олса кейинги семестр давомида стипендия тўланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно, яъни улар 30% дан кўп фанлардан 3 баҳо олса ҳам, кафолатланган стипендияни олишади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба барча фанларни тўлиқ 5 баҳога ёпмаган ёки 30%дан кўпроғида 3 баҳога олмаган бўлса, унда унга базавий стипендия – 428 минг сўм тайинланади.
2️⃣ Тўлов-контракт бўйича:
👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контракт тўлаган бўлса, унда ҳар ой базавий 428 минг сўм стипендия олади, агар стипендиясиз тўлаган бўлса, унда олмайди;
👉 агар тўлов-контрактда ўқиётган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда қуйидагича стипендия олади:
➖ контрактни стипендияли тўлаганлар - 513 минг 600 сўм;
➖ контрактни стипендиясиз тўлаганлар - 85 минг 600 сўм.
❗️Демак, ҳаттоки стипендиясиз контрактда ўқиётган талабалар ҳам барча фанлардан “5” баҳо олса, унда уларга ОТМнинг махсус жамғармасидан стипендия тайинланади. Стипендияли контрактда ўқиётганларники эса 20%га ошади;
👉 тўлов-контрактни стипендияли тўлаган талабалар сессияни 3 ёки 4 баҳога ёпишидан қатъи назар, уларга кафолатланган ҳар ойлик 428 минг сўм стипендия берилади.
Барча жавоблар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори асосида тайёрланган.
👉 @xushnudbek 👈

