2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6122, 03.12.2020й) билан 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди ҳамда дам олиш кунлари кўчирилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Фармонга мувофиқ, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
👉 2 сентябрь – пайшанба;
👉 3 сентябрь – жума.
Шунингдек, 2021 йилда дам олиш куни 27 март - шанба кунидан 22 март - душанба кунига кўчирилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 2 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Аммо меҳнат таътили давомида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади.
👉 @xushnudbek 👈


