Парковка қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилиши мумкин
Тўхташ ёки тўхтаб туриш (парковка) қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун белгиланган жарималар миқдори камайтирилиши мумкин
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқда.
Лойиҳага кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жаримани БҲМнинг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида белгилаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ҳуқуқбузарликни такроран содир этилганда жарима миқдорини ошиши ҳам бекор қилиниши кутилмоқда.
Бугунги кунда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши БҲМ уч баравари, яъни 669 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Айни ҳуқуқбузарликни такрор содир этиш БҲМнинг беш баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида, учинчи марта содир этилиши эса БҲМнинг ўн баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Депутатлар фикрича, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон билан солиштирганда ушбу ҳуқуқбузарлик учун энг катта жарима айнан бизда экан.
👉 @xushnudbek 👈


