Халқ таълими тизимида 70 млрд сўмлик ўғирлик аниқланди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Халқ таълими вазирлиги Ички аудити томонидан тизимда 70 млрд. сўмлик ўғирлик ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди, 100 дан ортиқ масъулларга чора кўриш топширилди
Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида маълум қилинган. Маълум бўлишича, тизимда ўтган 11 ой давомида жами 69,8 млрд. сўм иш ҳақидан ўғирлик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек:
- 84,3 млрд. сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича бошқа ноқонуний харажатлар;
- 38,7 млрд. сўм “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда амалга оширилган харидлар;
- 24,1 млрд. сўм хатлов натижасида аниқланган камчиликлар;
- 3,9 млрд. сўм бошқа хато ва камчиликлар аниқланган.
«Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларни самарали ишлатилишини таъминлаш, тизимдаги молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларни олдини олиш юзасидан ишлар давом эттирилади», - дейилади вазирлик хабарида.


