Zamin fondi chaqaloqlarda eshitish skriningini boshladi
«Zamin» Фонди томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 60% болаларни карликдан қутқариши мумкин
«Zamin» фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида лойиҳасини бошлади.
Янги туғилган чақалоқлар учун шаҳардаги 4та болалар шифохонасида ва барча 15та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.
Ушбу лойиҳа 1 йиллик синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг республикадаги барча туғруқ марказларига тадбиқ қилинади.
«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди.



