3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
👨🦽Бугун, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Қонунга кўра давлат ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, уларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг амалга оширилишини, ногиронлиги бор шахсларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, бундай тоифадаги шахсларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.
Дарвоқе, депутат Расул Кушербаев ва Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ўртасидаги баҳсда айтилган гапларга ишонадиган бўлсак, Ҳукумат 2021 йилда ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан маблағ ажратмоқчи эмас. Бунга яна аниқлик киритиш зарур.
👉 @xushnudbek 👈


