Чироқчида уч эгизакнинг отасига Spark совға қилинди

Matn4-mart, 2019, 22:021 daqiqa0 koʻrish

​​Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди

Ёдингиздами, каналим орқали Чироқчи туманида дунёга келган ҳамда Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилган уч нафар эгизак ҳақида хабар бергандим.

Дарё.уз нашрининг хабар беришича, эгизакларнинг отаси Шерзод Дўстмуродовга Президент совғаси — Spark машинаси совға қилинибди.

Президент совғасини бугун, 4 март куни вилоят ҳокимлиги вакиллари ва туман ҳокими Рустам Жўрақобиловлар тантанали равишда топширган.

«Тўғриси бу мен учун қўшалоқ байрам бўлди, — дейди эгизакларнинг отаси Шерзод Дўстмуродов. – Бугун хонадонимизда тўй. Биздек ёш оилаларни қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Вилоят ҳокимимиз Зафар Рўзиевга ҳам раҳмат. Насиб этса фарзандларим эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишади».

Эслатиб ўтаман, Дўстмуродовлар хонадонида фарзандлар сони жами 7 нафарга етди. Аввалги фарзандларнинг туғилиш тарихи жуда қизиқ, буни мана бу ердан ўқиб кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek