Қайси ОТМларда энг юқори кириш баллари бўлди
Қайси ОТМларда энг юқори кириш баллари бўлди?
Олий таълим муассасасига кириш балларининг қанчалик юқори эканлиги унга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг билим даражаси, қайси соҳа бўйича рақобатнинг кучли эканлигини кўрсатади. «Maʼrifat» газетасида 2018–2019 ўқув йили учун қайси ОТМда балл кўрсаткичи қанча бўлганлигини кўрсатувчи мақола эълон қилинди.
Давлат тест маркази маълумотлари асосида тайёрланган мақолага кўра, республика бўйича энг юқори кириш баллари қуйидаги ОТМларда қайд этилган:
Давлат гранти асосида:
Тошкент давлат юридик университети – 218.1;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университети – 188.4;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 185.1;
Бухоро давлат тиббиёт институти – 166.4;
Тошкент давлат шарқшунослик институти – 163.6.
Тўлов-шартнома асосида:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 164.1;
Тошкент давлат юридик университети – 162.3;
Тошкент давлат стоматология институти – 160.0;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 157.7;
Тошкент тиббиёт академияси – 156.9.
P.S.: Адашмасам, бу ерда фақат ўзбек гуруҳларининг бали кўрсатилган, рус гуруҳларида кириш балли нисбатан пастроқ бўлган.
P.S-2: Бу ерда яна бир нарсани қўшимча қилиб кетиш керакки, балларнинг баландлиги ўша ОТМга топширган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар сони билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Чунки айнан улар ўзларининг 50%лик имтиёзлари билан балларни «потолок» бўлишига олиб келар эди. Хайриятки, жорий йилдан бу тафовут бекор бўлиш арафасида турибди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ



