Абитуриентларга бир нечта йўналишни танлаш имкони керак
Мавзуни давом эттириб
Бир абитуриентнинг бир нечта йўналишга ҳужжат топшира олиши ҳақида тезроқ ўйлаб кўрсак ёмон бўлмасди (тахминий 2021 йилгача қолдирмасдан). Ушбу қарор ОТМларда нисбатан билимлилар сони кўпайишига туртки бўларди.
Масалан, айрим йўналишларда 70 балл билан бюджетга киришяпти, айримларида эса 160 балл билан умуман киролмаяпти. Яъни нариги йўналишда талаба бўлган абитуриент шунчаки кучсизлар орасида сал-пал кучлироғи холос. Аслида жуда унақа юқори интеллект соҳиби ҳам эмас.
Агар бир нечта йўналишларга ҳужжат топширишни йўлга қўя олсак, рақобат кучли жойларга кира олмаган, лекин билим ва салоҳият даражасида 80 баллилардан анча юқори бўлган ёшларимизни таълим тизимида сақлаб қола олган бўлар эдик.
Бундан ташқари давлат бюджети учун "планка"ни анча баланд қўйиш керак. Халқни пулига текинга ўқийдиган талаба шунга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, ҳеч бўлмаса камида умумий баллнинг 55%ини (104 балл) тўплаш мажбуриятини жорий қилайлик. Агар ҳеч ким бу баллни тўплай олмаса, унда ўша йўналишда давлат грантида ҳеч кимни ўқитмаслик, фақат контракт асосида жойларни қолдириш лозим. Ундан кўра ўша 70 балл билан кирган абитуриентни давлат грантида ўқитгандан кўра, шу пулни бошқа ОТМларда 170-180 балл олиб контрактга кириб қолганларга сарфлаш керак. Ана шунда халқни пули мақсадли сарфланган бўлади, ижтимоий адолат ҳам инобатга олинади.
Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

