OTMlarda 13 mingdan ortiq qabul kvotasi bo‘sh qoldi

Matn29-avgust, 2018, 10:132 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

56,7 баллни ҳам тўплай олмаганлар

Кеча ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов қуйидаги маълумотни етказган:

«2018-2019 ўқув йили учун республика ОТМларига жами 679 минг 979 нафар абитуриент ҳужжат топширган (ўтган йили 729 947 нафар). 13 кун давомида ўтказилган тест синовларида 69 минг 516 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди. Аммо биз 82 минг 900та қабул квотасини жорий этгандик. Техника йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар энг юқори баллнинг 30 фоизини (56.7 балл) ҳам тўплай олишмаган. Натижада, республика бўйича ажратилган қабул квоталарининг 13 мингдан ортиғи бўш қолди», дея бошқарма бошлиғи сўзларини келтирган «Кун.уз» мухбири.

Аввалроқ, «Блогерлар клуби» кўрсатувида коррупция ҳақида дод-вой қиламизу, лекин аслида мактаб ва коллежларни тугатаётган ёшларимизнинг ўзи жуда унақа билимли эмаслигини фактлар билан исботлашга ҳаракат қилгандим.

Ўшанда тест саволлари қийин, шунинг учун паст балл олишяпти, деган қарши фикрларни ҳам эшитдим. Бироқ бу ёшларимизнинг ҳаминқадар билимини тўлиқ оқлаш учун асос эмас.

Жорий йилда тест саволлари анча осонлаштирилди. Лекин шунга қарамасдан 13 мингдан ортиқ квота бўш қолибди. Чунки атиги 56,7 балл тўплашни ҳам эплай олишмаган. Таваккал белгиласа ҳам чиқадиган балл бу.

Хуллас, тест синовларининг шаффофлаштирилганидан хурсандлигимиз ўз йўлига, лекин ёшларимизни мактабдан яхшироқ ўқитишни бошламасак, кириш имтиҳонлари уларни билимли қилиб қўймайди. Йўқса, кунимиз кинначиларга қолади...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek