Журналист ва блогерлар учун мини-грантлар танлови
Журналист ва блогерлар учун мини-грантлар
“Ёшлар медиа маркази” ННТ журналист ва блогерлар учун мини-грантлар танловини эълон қилади.
Мини-грантлар бугунги ўзбек ёшлари ҳаётига оид таҳлилий-танқидий, ижтимоий сўров ёки статистик кўрсаткичларга асосланган, холис хулоса, ҳаққоний баҳо, амалий таклиф ва мулоҳазаларни ўз ичига олган, “тош босувчи” материаллар ажратилади.
Мини-грант олиш учун муаллиф қуйидагиларни тақдим этиши керак*:
👉 мавзу (материалдан ўрин оладиган асосий маълумотлар);
👉 ҳудуд (агар хизмат сафарига чиқиш зарурати бўлмаса шартмас);
👉 мини-грант суммаси;
👉 контакт маълумотлари.
Мини-грант суммаси 500 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача. Материал муҳимлиги, қамров ҳудуди кенглигига қараб сумма миқдори кўпайиши мумкин.
Танловга келиб тушган энг маъқул таклифлардан ҳар ойда 10 таси саралаб олинади ва уларга мини-грант ажратилади.
* 1 та Word файлга ҳаммаси жамлаб, юбориш зарур.
Мурожаат учун Телеграм рақам: +99899 8981845
Танловда қатнашинг ва тайёрламоқчи бўлган материалингиз учун яхши гонорар олинг.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
