Автомобиль ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Мана бу хабарни ўқиб, каналим орқали бир ой аввал айтган фикрларимни Сизлар билан яна улашгим келди.
Хуллас, яна битта шунақа фирма ташкилотчилари ҳеч қандай фоизларсиз, 40 ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан енгил автомобиллар етказиб берамиз деган, 700 га яқин содда юртдошларимиз эса бунга чиппа-чин ишонган.
Ва ишонаманки, ҳали бу охиргиси эмас. Ҳали бунақа фирмалар яна кўп очилиб, кўп ёпилади. Одамлар эса уларга ишониб, қийналиб топган миллионларини ўз қўллари билан олиб бориб топширишади.
Молиячи дўстларимиздан илтимос, халқнинг энг бирламчи молиявий билимларини ошириш йўлида кўпроқ ҳаракат қилайлик. Алданаётган ва терговма-тергов, судма-суд сарсон бўлаётган юртдошларимизни кўриб юрагим ачишади.
👉 @xushnudbek 👈




