Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш тартиби маълум қилинди

Matn7-fevral, 2020, 21:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қўшни давлатлардаги хусусий ОТМлардан "перевод" қилса бўладими? 1-курсларчи?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги ўзбекистонлик талабалар ўқишини республикамиз ОТМларига имтиҳонсиз кўчириш билан боғлиқ янги маълумотларни маълум қилди.

Жумладан, кўпчилик талабаларни ўйлантираётган саволларга жавоб берилди:

⚪️ ўқишни кўчиришда мулкчилик шакли аҳамиятга эга эмас. Демак, ҳам давлат, ҳам нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкин;

🔴 ўқишни кўчиришда таълим шакли аҳамиятга эга эмас. Демак, ҳам кундузги, ҳам сиртқи, ҳам кечки таълимдан ўқишни кўчириш мумкин;

🔵 ўқишни кўчиришда таълим тури аҳамиятга эга эмас. Демак, ҳам бюджет, ҳам тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар ўқишини кўчириши мумкин. Фақат қўшни давлатларда бюджетда ўқиётганлар бизга келганда албатта контракт бўлади;

⚫️ ўқишни кўчиришда нечанчи курсда ўқиётгани аҳамиятга эга эмас. Демак, 1-курслар ҳам ўқишини кўчира олади.

Қандай ҳужжатлар топшириш керак?

👉 @xushnudbek 👈

  • 😱 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek