Элчихоналар талабаларга ўқишни кўчиришда ёрдам беради
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganҚўшни давлатлардаги талабаларга ўқишни кўчириш жараёнларида элчихоналар амалий ёрдам беради
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёнига биноан, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий ОТМларда тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.
Бугун ижтимоий тармоқларда қўшни давлатларда, хусусан Қирғизистонда ўзбекистонлик талабалар ҳужжатларни олишда муаммога дуч келаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар ана шундай муаммога Сиз ҳам дуч келсангиз, унда элчихоналарга мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши уларнинг контактларини қолдиряпман.
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси
Фавқулодда ва мухтор элчи: Ниязходжаев Саидикром Фарходович
Манзил: 010000, Нур-Султон шаҳри, Комсомол массиви, Лайли ва Мажнун кўчаси, 7-уй
Телефон: +7 (7172) 95-42-52
Сайт: http://www.uzembassy.kz/
E-mail: kz.uzembassy@mfa.uz
Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси
Манзил: Бишкек ш., Чингиз Айтматов кўчаси, 177-уй.
Телефон: 996-312 98-62-95
Факс: 996-312 98-60-43
Сайт: http://kyrgyzstan.mfa.uz/
E-mail: uzbembish@elcat.kg
Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси
Фавқулодда ва мухтор элчи: Шаисматов Эргаш Рахматуллаевич
Манзил: 734003, Душанбе шаҳри, Санои кўчаси, 30-уй
Телефон: 992-37 224-76-57, 992-37-224-75-39, 992-37-224-75-42
Факс: 992-37 224-76-57
Сайт: http://uzbekistan.tj/
E-mail: ruzintaj@rambler.ru, embasuzbek@gmail.com, uzbekistantj@yandex.ru
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


