ЖШШИР нима ва уни қандай аниқлаш мумкин
ЖШШИР нима ва уни қандай аниқлаш мумкин?
Бугун - 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда мобил телефонлар ҳамда сим-карта солинадиган планшетларнинг IMEI-коди махсус тизимдан рўйхатдан ўтказилмаса, 30 кундан сўнг ишламай қолади.
Агар телефон махсус тизимдан рўйхатдан ўтмаган бўлса, унда 1170 қисқа рақамидан огоҳлантирувчи SMS келаётган экан (сурат пастда). Огоҳлантириш мактубида телефонни рўйхатдан ўтказиш учун IMEI-код, ЖШШИР, паспорт серия ва рақамини 1170 рақамига SMS орқали юбориш сўралган.
Паспорт серия ва рақами тушунарли. Телефон ёки планшетнинг IMEI-кодини эса *#06# комбинациясини териб, аниқлаш мумкин.
Хўш, ЖШШИР нима? Ва уни қандай аниқлаш мумкин?
ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.
Уни аниқлаш жуда осон. Қуйида кўрсатилган сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз бўлади. Кўпчилик билмаслиги мумкин, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ИНПС) рақами ҳам айнан ЖШШИР билан бир хил бўлади. Яъни кимдир Сиздан ИНПС рақамингизни сўраб қолса, «пенсия дафтарчам қаерда эди-я» деб қидириб юрманг, паспортингизга қараб айтсангиз ҳам бўлаверади.
Шунингдек, IMEI-кодни фақат 1170 рақамига SMS ёзиб рўйхатдан ўтказиш шартмас. Истасангиз uzimei.uz сайтига кириб, осонгина рўйхатдан ўтказишингиз ҳам мумкин. Айтганча, сайтга киришлар сони бугун кескин ошиб кетди ва www.uz рейтинги бўйича ўзбек сайтлари орасида 5-ўринга чиқиб олди.
❗️1 декабргача IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бепул. 1 декабрдан бошлаб эса 30 кун ичида рўйхатдан ўтказса 44 минг сўм, 30 кундан кейин рўйхатдан ўтказса 55 минг сўм тўлов олинади.
Қўшимча маълумот:
ИНПС ва ИНН рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?
👉 @xushnudbek 👈
