Паспорт маълумотларидан IMEI рўйхатида ноқонуний фойдаланиш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Manba:davletovuz

IMEI балоси

ИИВ масъул ходими Бахтиёр Сулаймонов фуқароларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиб, улардан мобиль қурилмаларда IMEI-кодларини киритишда фойдаланганлик ҳолати аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Бу бўйича расман 7 мингга яқин ҳолатлар аниқланган. Балки, бундан ҳам ошар, чунки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Уюшган жиноий гуруҳ таркибида карантин зонада ишлаган оддий фаррошдан тортиб, мансабдор шахсгача бор. Республика бўйича карантин зоналарини ҳаммасида кузатилган бу ҳолат. Битта Андижондамас, Тошкент вилоятида ва бошқа жойда ҳам кузатилган.

Таъкидланишича, бу каби жиноятлар фақатгина карантин зоналарда аниқланмаган, балки божхона чегара пунктларида ҳам уюшган гуруҳлар шу каби ҳаракатларни амалга оширган.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek