Саудия Арабистони чегараларини қайта очди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Саудия Арабистони яна чегараларини очди
Подшоҳлик 21 декабрь куни барча турдаги халқаро қатновларни тўхтатиб, сув, ҳаво ва қуруқликдаги чегараларини ёпганди.
Кеча, 3 январдан бошлаб мазкур тақиқ олиб ташланганлиги расман эълон қилинди. Фақат бир қатор чекловлар сақланиб қолди.
Масалан, хорижий мамлакат фуқаролари 2 ҳафта ичида коронавируснинг янги штамми етиб борган давлатларга бормаган бўлиши керак. Шунингдек, мамлакатга кираётган ҳар бир шахс албатта тест топшириши ва натижаси манфий бўлиши керак. Саудия Арабистони фуқаролари эса мамлакатга тўғридан-тўғри кириши мумкин, фақат улар ҳам албатта тест топширади ҳамда 2 ҳафталик карантинда бўлишади.
👉 @xushnudbek 👈




