IMEI kodlarini ro‘yxatdan o‘tkazishdagi muammolar muhokamasi
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0Фақат оқибатни эмас, сабабларни ҳам муҳокама қилайлик
Телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказишда бегона шахсларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланишаётгани масаласида 2 та ташкилот баёнот берди.
Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган шахсларни аниқлаш мақсадида, Тизим оператори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Бугунги кунда тергов суриштурув ишлари олиб борилмоқда. Тергов суриштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
❗️Лекин вазирлик баёнотида нима учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли эканлиги, нима учун бу жараён бу даражада қийин ва бюрократик усулда эканлиги, нима учун расмий дўконлардан телефон сотиб олган фуқароларнинг телефони ишламай қолса, UZIMEI тизим ходимлари хорижга чиқиб келган у-бу кимнинг паспортини олиб келишни, йўқса бошқа ҳеч қанақасига бу телефонни рўйхатдан ўтказиб бўлмаслигини таъкидлашлари тўғрисида лом-мим дейилмаган.
IMEI рўйхатдан ўтказиш учун ўзгаларнинг паспорт маълумотлари ўғриланаётгани - бу муаммонинг оқибати холос. Муаммонинг асосий сабаби эса вазирлик ва шу соҳага масъул ташкилотларнинг охиригача ўйланмасдан жорий қилган тизимидир! Агар тизим содда ва мантиққа мос тушадиган, шунингдек хавфсизлик талаблари тўлиқ инобатга олинган бўлганда эди, бировларнинг паспорт маълумотлари ўғриланмасди.
Шунингдек, мазкур масала юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан текширув тайинланган. Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 11-08 га мурожаат қилишлари сўралади. Текширув натижалари юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан қўшимча ахборот берилади.
👉 @xushnudbek 👈
