IMEI кодларини ноқонуний рўйхатдан ўтказиш муаммоси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzФақат оқибатни эмас, сабабларни ҳам муҳокама қилайлик Телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказишда бегона шахсларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равиш…

Тўлдириш:

Бироз аввал Ички ишлар вазирлиги ҳам бу бўйича баёнот берди.

Унда айтилишича, ўзгаларнинг маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиб IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш масаласини муҳокама этиш мақсадида, жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва “UZIMEI” тизими оператори масъул ходимлари иштирокида ишчи учрашув ўтказилиб, унда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шу ўринда юртдошларимизга агарда телефонларининг “IMEI” кодлари билан боғлиқ юқоридаги муаммолар юзага келган тақдирда яшаш манзиллари бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилишлари тавсия этилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek