IMEI рўйхатдан ўтказишдаги коррупция ва паспорт ўғрилиги

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Akbarjon Alimovнинг LinkedIn тармоғидаги UZIMEI тизими ва паспорт маълумотлари ўғирлангани ҳақидаги пости
Twitter фойдаланувчиларининг IMEI рўйхатдан ўтказишдаги фирибгарликлар ва аэропортдаги муаммолар ҳақидаги фикрлари
Rashid Tojiboyevнинг Facebook пости ва IMEI рўйхатдан ўтказиш рад этилгани ҳақидаги SMS хабар скриншоти
Veli Selyametovнинг Facebook тармоғида UZIMEI тизимидаги адолатсизлик ва паспорт маълумотларидан фойдаланиш ҳақидаги…

Катта коррупциянинг ҳиди келмоқда

Ижтимоий тармоқларда IMEI'га оид шикоятлар кўпаймоқда.

Юртдошларимизнинг айтишича, улар чет элдан олиб келган телефонини рўйхатдан ўтказа олмаяпти, чунки аллақачон уларнинг паспортига бошқа телефон рўйхатга олинган. Боз устига, уларнинг шикоятлари идорама-идора “копток” қилиняпти.

Исроил Тиллабоевнинг ёзишича, февралда расмий дўкондан кредитга олган телефони ишламай қолибди. Рўйхатдан ўтказай деса, ҳеч қанақа йўли йўқ эмиш, фақат хорижга чиқиб келган одам топиб келинг дейишибди (бунақа аҳмоқона тизимни ўйлаб топганларнинг калласига қойил).

Хўп, деб нақ 11 кишини топиб келибди. Лекин уларнинг ҳаммасини номига аллақачон телефон рўйхатдан ўтказиб бўлинган экан, ўзлари бундан бехабар.

Тасаввур қиляпсизми?!

Демак, ёки аэропорт-вокзал, ёки чегара хизмати, ёки божхонадаги масъуллар фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегоналарга пуллашмоқда.

Бу ерда жуда катта жиноятнинг ҳиди келяпти, ўртоқлар!

Тегишли органлардан зудликда муносабат талаб қиламиз!

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek