Давлат органларида форма кийиш тартиби мақбуллаштирилди

Matn17-iyul, 2019, 20:131 daqiqa0 koʻrish

Manba:"YUKSALISH" HARAKATI

#Қонунчиликдаги_ўзгаришлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

Унга кўра, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ҳарбий прокуратурасининг ходимлари (ҳарбий хизматчилари):
- ўқув амалий машғулотлар даврида;
- фавқулотда вазиятларда;
- ҳарбий (алоҳида) ҳолатда;
- махсус операцияларни ўтказиш вақтида дала (камуфляжли) кийим-бош кийиб кийиб юриш тартиби белгиланди (2020 йилнинг 1 январига қадар).

Шунингдек, давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи фақатгина қуйидагилар учун сақланиб қолади:
- кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли билан ишлайдиган ички ишлар органлари бўлимлари ходимлари (тезкор ва тергов бўлимларидан ташқари);
- фаолиятини бевосита божхона постларида амалга оширадиган божхона хизмати бўлинмалари ходимлари (тезкор, ахборот коммуникация технологиялари ва кинология хизматларидан ташқари);
- бўлинмаларнинг соҳасидан қатъий назар ички ишлар органлари ва божхона хизматларининг раҳбарлар таркиби.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek