Авиабилетлар нархи бўйича сўровнома натижалари
Турли манфаатлар тўқнашган ва айниқса муҳокама қилинаётган муаммо бир четда қолиб, бир томон иккинчи томоннинг шахсиятига ўтиладиган мавзуларга аралашгим келмайди.
Лекин муаммо аслида бор ва сезиларли даражада катта эканлигини кеча ўтказилган сўровномадан (t.me/xushnudbek/2666) ҳам кўриш мумкин. Унда салкам 20 минг киши қатнашди ҳамда 75% овоз берувчилар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг билетлари нархи ЖУДА ҚИММАТ деб ҳисобламоқда.
Респондентларнинг 16% и эса САЛ ҚИММАТ деган жавобни танлаган. Демак, умумий ҳисобда 91% (!!!) овоз берувчилар миллий авиакомпаниямизнинг билетлари нархи қимматлигидан норози.
Шунингдек, 6% - эл қатори, 2% - жуда арзон, 1% - сал арзон деган жавоблар берилди.
Саволни такрорлаймиз: нима учун авиабилетлар нархи бунча қиммат?
👉 @xushnudbek 👈


