Давлат солиқ қўмитаси қарорни имзолаб, кейин муҳокамага қўйди

Matn17-iyul, 2019, 19:221 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Келажакка қайтиб

2019 йил 8 июль куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни имзолабди (lex.uz/docs/4416401).

Солиқ қўмитаси қарорни имзолашга имзолаб қўйгач, бирданига бунақа қарорларни умумхалқ муҳокамасига қўйиш кераклиги эсига тушиб қолибди.

Ва 9 июль куни, яъни қарор имзолангандан 1 кун ўтиб, НҲҲ лойиҳалари муҳокамаси порталига қарор лойиҳасини муҳокамага қўйишибди (regulation.gov.uz/uz/document/4311). Ажойиб, шундай эмасми? Халқ фикрига бўлган ҳурмат бундан ортиқ бўлурму, ҳай, ҳай?

Ҳа, айтганча, фикрларингиз бўлса, лойиҳага кириб қолдиринг, муҳокама 24 июлга қадар давом этар экан. Фикрларингизни Солиқ қўмитаси жуда ва жуда қадрлайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek