ЯТТлар жисмоний шахслар каби даромад солиғи тўлайди

Matn1-noyabr, 2019, 14:512 daqiqa0 koʻrish

ЯТТлар жисмоний шахслар каби даромад солиғи тўлайди

2020 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик аъзолари ҳам жисмоний шахслар каби даромад солиғи тўлашга ўтади. Ҳозирда улар қатъий белгиланган солиқ тўлайди.

@the_bakiroo бу янгилик бўйича қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:

«Ўзи моҳиятига кўра на юридик, на жисмоний шахс бўлган хусусий тадбиркор - якка тартибдаги тадбиркор категорияси асосан собиқ Совет ўлкаларидагина, фақат солиқ тушумини йиғишни максималлаштиришни кўзлаб кенг ишлатилади (рағбатлантириш функцияси йўқ бунда).

Нормал дунёда қатор мураккаб иқтисодий жараёнлардан иборат бўлмаган фаолият турлари билан жисмоний шахслар жисмоний шахс сифатида шунчаки солиқ органларини хабардор қилиб қўйиб, бемалол шуғуллана олади ва солиқларни декларация тартибида тўлайди.

Масалан, мен эртадан уйда сартарошхона ёки кичик ошхона очмоқчиман, бу ҳақда солиқ органларини хабардор қиламан ва йил якуни бўйича декларация тўлдириш орқали солиқ тўлайман. Умид қиламизки, шу кунларга тезроқ етиб борамиз.

Англашилмовчиликлар бўлмаслиги учун айтиш лозимки, якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловчи эмас, ўзини ўзи иш билан таъминловчи сифатида қарашни бошласак, кўп муаммолар изга тушиб кетади.

Бу ўзининг автомашинасида кира қилаётган, ўзининг уйида нон ёпаётган, ўзи пиширган овқатни сотаётган, ҳунарини ишга солиб соч-соқол олаётган, кийим тикаётган, бичаётган, умуман олганда асосан ўзининг шахсий имкониятлари ва қобилиятини ишга солиб тирикчилик юкини тортаётган фуқаролардир. Уларни фаол ва мураккаб солиқларга тортиб бюджет кирими масалаларини ҳал этмоқчи бўлган давлат фақат акс натижаларга эришади».

Пост тугади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek