Солиқлар камайгани ҳисобига иш ҳақлари кўтарилади

Matn6-yanvar, 2019, 09:001 daqiqa0 koʻrish

​​Солиқлар камайгани ҳисобига йил бошидан иш ҳақлари сезиларли кўтарилади

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан очилган «Солиқ ва божхона назорати» номли каналда (@SoliqvaBojxonaNazorati) кўп қизиқарли ва фойдали маълумотлар бериб бориляпти.

Масалан, шундай постларнинг бирида 2019 йилдан бошлаб иш ҳақларидан ушлаб қолинадиган солиқлар улуши конкрет мисолда инфографика кўринишида кўрсатиб берилган.

Масалан, ОТМ профессори 4 млн 844 минг сўм иш ҳақи олади дейлик. 2019 йил 1 январга қадар мазкур иш ҳақидан 896 минг сўм даромад солиғи, 387 минг 500 сўм суғурта бадали ушланган.

1 январдан бошлаб эса, даромад солиғи 12%га туширилди, суғурта бадаллари бекор бўлди. Натижада биз мисол тариқасида олган профессор 581 минг сўм даромад солиғи тўлайди холос.

Гапнинг индаллосини айтганда, 4 млн 844 минг сўм иш ҳақидан ўтган йили 3 млн 560 минг сўм «қўлга теккан» бўлса, 2019 йилдан бошлаб 4 млн 262 минг сўм «қўлга тегади». Яъни солиқлар камайгани ҳисобига ходимнинг ойлиги 702 минг сўмга ошяпти.

Мана шунақа гаплар.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek