2019 йилдан электрон меҳнат дафтари тизими жорий этилади
2019 йилдан меҳнат дарфтарчасидан воз кечилади, ўрнига электрон база жорий этилади
Ёдингизда бўлса, 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Президент Фармонида ходимларнинг иш жойи ва давлат ижтимоий суғуртасига тўлов қилган даври бўйича рўйхатга олишнинг «электрон меҳнат дафтари» тизимини жорий этиш, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилишини тўхтатиш вазифаси белгиланган эди.
Ушбу Фармон ижроси амалда таъминланадиган бўлди, демоқда Турон24.
"Меҳнат дафтарчалари бизда СССР давридан қолган ва улар фойдаланиш учун жуда ноқулай. Улардан воз кечиш вақти келди. 2019 йилдан ишга кирмоқчи бўлган ходимлар меҳнат дафтарчасини очишларига тўғри келмайди, эндиликда улар шунчаки ўз маълумотларини электрон базага киритишса бас", - деди Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов.
Бўлажак базада ходимнинг барча меҳнат фаолияти ва даромади акс этади. Керакли маълумотни ходимнинг паспорт маълумотларини базага киритган ҳолда олиш мумкин бўлади.
"Ҳозир солиқ идораси электрон базанинг асосини ишлаб чиқмоқда ва ушбу дастур деярли тайёр. Эндиликда ўз ойлик маошингиз ҳақида "Telegram"даги @oylikuzbot боти орқали билиб олиш мумкин. Ушбу бот қанча ойлик маош тўлангани ва қанчаси солиққа ушлаб қолинганини кўрсатади. Шунингдек, бот маошнинг қанча фоизи нақд пулда ва қанчаси пластик картада берилганини кўрсатади", – деди Дилшод Султонов.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
