Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади
Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди.
- Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, - деди Президент. - Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади.
Шунингдек, ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
👉 @xushnudbek 👈


