Mobil қурилманинг IMEI-кодини текшириш бўйича йўриқнома

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Mobil қурилманинг IMEI-кодини USSD-сўрови орқали текшириш бўйича босқичма-босқич йўриқнома
Mobil қурилманинг IMEI-кодини 1170 рақамига SMS юбориш орқали текшириш тартиби

‼️ Ҳурматли истеъмолчилар, мобил қурилмани харид қилишдан олдин IMEI-коди ҳолатини текширинг!

Мобил қурилманинг IMEI-кодини телефон клавиатурасида *#06# комбинациясини териш орқали билиб олиш мумкин.

Телефоннинг IMEI-кодини аниқлаганингиздан сўнг, 2 та йўл орқали ушбу код рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини аниқлаб олишингиз мумкин.

1) *1170# USSD-кодни териб, IMEI-кодни киритиш орқали;
2) 1170 қисқа рақамига SMS орқали IMEI-кодни юборган ҳолда.

Юқоридаги расмларда йўриқномаси кўрсатилган.

❗️Агар IMEI-код рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, ўша телефонни сотиб олманг, эртага муаммога дуч келасиз!

Мобил қурилмада икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодлари бўлса, мобил қурилманинг барча IMEI-кодларини текширишни унутманг.

📍🚘 Location

📞 Call-centre: 1170
📧 E-mail: info@uzimei.uz

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek