Вокзалларга киришдаги бюрократик талаблар танқид қилинди
Вокзалларга киришда ҳаддан ташқари бюрократик талаблар қўйилгани танқид қилинди
5 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзидаги сайёр мажлиси Монополияга қарши курашиш қўмитасида бўлиб ўтди.
Унда таъкидланишича, ички бозорда рақобатнинг мавжуд эмаслиги сабабли “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хизматлар сифатини ошириш ва мослашувчан тариф сиёсатини қўллашдан манфаатдор эмас.
Шу билан бирга, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан бугунги кунда мижозлар учун ниҳоятда кўп қулайлик яратадиган рақамли маҳсулотларни қўллаш тизими суст ташкил этилган.
Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инвентар паркининг эскириш даражаси юқори бўлиб, вагонлар етишмайди. Мавжуд барча вагонларнинг 80 %дан кўпроғининг ёш таркиби 30 йилдан ортиқни ташкил этади.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида рақобатни чеклашнинг турли шакллари қўлланиб келинмоқда. Хусусан, жамият фақат 4 та экспедиторлик ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузган. Бошқа экспедиторларнинг фақат ушбу ташкилотлар орқали фаолият олиб боришлари ташкил этилиб, бу эса иштирокчиларга товар, молия ва хизматлар бозорларида тенгсизликни келтириб чиқармоқда.
Аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида вокзалларга кириш тартиби ҳаддан ташқари тартибга солиниб, бюрократик тамойилларнинг кучайтириб юборилганлиги натижасида вокзалларнинг ўзини-ўзи таъминлаши учун имкониятлардан юқори даражада фойдаланиш мумкин бўлган халқаро тажрибалар амалга қўлланилмасдан келинмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

