Мактаб битирувчилари ўз вақтида ID карта олишлари лозим
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa016 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида ID карта олишлари лозим
ОТМга онлайн ҳужжат топшириш учун мактаб (лицей ва касб-ҳунар коллежлари) битирувчиларнинг паспорт маълумотлари, шу жумладан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспортга тенглаштирилган ID карта олишлари зарур, деб эслатмоқда Халқ таълими вазирлиги.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35%) паспорт олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи - 218 050 сўмни ташкил этади.
👉 @xushnudbek 👈


