Тест синовларига кириш учун рухсат этилган ҳужжатлар

Matn4-avgust, 2021, 10:471 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzКўп берилаётган саволлар: #abituriyent ❓ Тестга оқ кўйлакда келиш шартми? ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Ўзингизга қулай бўлган кийимда кела…

❓Хорижга чиқиш паспорти ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тестга кирса бўладими?
#abituriyent

Юқоридаги постимиздан кейин қўшимча саволлар ҳам кўпайди, шуларга ҳам жавоб бериб ўтмоқчимиз.

Абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:

1️⃣ Биометрик паспорт (яшил рангли);
2️⃣ ID-карта;
3️⃣ Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);
4️⃣ Ҳайдовчилик гувоҳномаси (фақат янги шаклдагиси бўлсагина);
5️⃣ ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).

Юқоридагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар ҳисобланади ва уларнинг исталган бири билан тест синовларига келишингиз мумкин. Фақат ҳужжат билан бирга абитуриент рухсатномасини ҳам олишни унутманг.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek