Коллеж ва техникумларга тест синовлари бўйича саволларга жавоблар
Кўп берилаётган саволларга жавоблар
#abituriyent
👉 Тестга оқ кўйлакда келиш шартми?
ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Яланғоч келмасангиз бўлди. Ўзингизга қулай бўлган рангдаги кийимда келаверинг. Ва яна салгина маданият доирасида шортикда, шиппакда, майкада келмасликка ҳам фаросатингиз етади, деган умиддамиз.
👉 Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
ЖАВОБ: Тест синовларига кириш учун фақат «Абитуриент рухсатномаси» ва паспорти бўлса кифоя.
👉 Паспорт ўрнига ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки паспорт нусхаси ўтадими?
ЖАВОБ: Йўқ, ўтмайди. Фақат паспортнинг асл нусхаси бўлиши керак.
👉 Ўқишга кира олмаганларга тўлаган пулини қайтариб бериладими?
ЖАВОБ: йўқ, қайтариб берилмайди. Аввалги йили битирганлардан олинган 111 минг 500 сўм - бу тестга кириш учун эди. Ўқишга киролмаганларга бу пул қайтарилмайди.



