Жарималарни 30 фоизлик чегирма билан тўлаш тартиби белгиланди
Яхши янгилик! Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди
Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдириш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.
Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Бошқача айтганда дастлабки 15 кун ичида жарима миқдорини 30%лик чегирма билан тўлаш мумкин.
✅ Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
• жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
• худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни бугундан эътиборан кучга кирди.
👉 @xushnudbek 👈
