Абдулла Азизов Эски Жува бозоридаги нархларни ўрганди
Manba:davletovuz
Абдулла Азизов, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари:
Эски Жува (Чорсу) жуда қизиқ бозор. Баъзи бир инсонлар овозини қаттиқ кўтариб, ҳамманг ёлғон, телевизор учун қилаяпсан деб, одамларни атрофига йиғди. Окахонни олдига бориб гапирсам, ман сани эшитмайман, сан мани эшит муносабат қилди. Муаммони тарифи қизиқ: честнок нархи қимматдан бошланди. Кўрсатинг қаердан олганизни, оҳиригача бориб ўрганаман десам, қиммат деган харидор аёл ғойиб бўлди. Хуллас аҳири гап менга 500 доллар пул бер билан якунланди. Кеча ҳам худди шундай вазият бўлганди. Бошқа бозорларда бу холат кузатилмади.
Нархларга келсак:
Саримсоқ (честнок) дан бошқа маҳсулотга нарх ошмаган. Сотувчини олдига борганимда килоси 40.000 сум, донаси 2.000 сум деди. Келишимга яқин яширишга ҳаракат қилганини сезиб қолдим. Демак нарх 40.000 эмас экан деб хулоса қилдим.
Гўштни бозорга кириш нархи кечагидан 2000 сумга пасайган, лекин сотув нархда унақа ўзгариш йўқ, яъни эски нарх. Ун, ёғ, шакар, картошка, пиёз нархида ўзгариш сезилмади. Одамлар сони кўп эмас, талаб бироз пасайган.


