Самарқанд ва Андижон талабалари учун бепул транспорт

Matn17-mart, 2020, 21:361 daqiqa0 koʻrish

Самарқанд ва Андижон вилоятининг талаба ёшлари диққатига!

Самарқанд вилоят ҳокимлиги Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларни вилоят транспорт бошқармаси томонидан бепул олиб келиш чораларини кўрмоқда.

2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да “Тошкент” автовокзалидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Самарқанд вилоятидан бўлган талаба ёшлар 18 март санасида “Тошкент” автовокзалига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг!

===

Шунингдек, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига кетиши режалаштирган талаба ёшлар ва фуқароларни олиб келиш мақсадида 17 март соат 17:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Автокарвон” йўлга чиқди.

Ушбу автакарвон 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчилар билан Андижон вилоятига қайтади. Мазкур автокарвон билан йўловчилар Андижон вилоятига бепул олиб кетилади. Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотурагоҳига етиб келишларини сўраймиз.

Андижонлик талабалар мурожаати учун:
+99897-272-11-12
+99891-494-11-12

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek