Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13 нафарга етди
⚡️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 13 нафарга етди
Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди.
Аввалги беморлар:
- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);
- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);
- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10);
- Дубайдан келган юртдошимиз (11).
👉 @xushnudbek 👈

